10:43 / 23.10.2015
8354

Путин: Aгар ИШИД жангарилари Дамашқ ва Бағдодни қўлга олишса улар расмий ҳукуматга айланишарди

Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро клубида чиқиши пайтида шуни маълум қилиб ўтдики, агар “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик ташкилоти Дамашқ ва Бағдодни қўлга олишса, улар расмий ҳукумат мақомини олишар эди.

“Бу ҳолат кенг кўламли экспанцияга замин яратган бўлар эди. Кимдир бу ҳақда ўйлайдими ёки йўқ?” — деди у.

Президентнинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият у “Бутун инсониятнинг, цивилизациянинг ҳамда жаҳон маданиятининг душманларига қарши курашаётганини билишлари керак”.

Top