Технология | 16:50 / 23.10.2015
3891
1 дақиқада ўқилади

Tesla Хитойда электромобиллар ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин

Tesla компаниясининг бош директори Илон Маскнинг қайд этишича, корхона икки йил ичида Хитойда электромобилларни ишлаб чиқаришни бошламоқчи. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар тарқатди.

Мазкур маълумотни Маск Пекиндаги Цинхуа университетида намойиш қилинган стенограммасида кўрсатиб ўтган. Мазкур стенограмма Tesla компаниясининг Хитойдаги моделлари ҳақида ҳикоя қилувчи расмий блогида ҳам жойлаштирилган. Хитой мазкур улов нархини уч бараваргача тушириш имкониятни тақдим этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ муҳандислар Tesla Model S автопилотини синовдан ўтказганди.