07:45 / 24.10.2015
3595

ЖАРда поезднинг шошилинч тўхтатилиши оқибатида 120 киши жабрланди

Жанубий Африка Республикасининг энг йирик шаҳри Йоханнесбург яқинида йўловчи поездининг шошилинч тўхтатилиши оқибатида 120 га яқин киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда маҳаллий шифокорларга иқтибос келтирган ҳолда BNO News нашри.

Мамлакатнинг шошилинч хизматлари твиттерда воқеа Йоханнесбургдан жануби-ғарбий йўналишда, 30 км узоқликдаги Энердейл станцияси яқинида юз берганини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчилар шошилинч тормоз берилгандан кейин бир-бирларининг устига ағанай бошлаганлар, баъзилар эса қўрқувдан ҳаракатланаётган поезддан сакрашга тушиб кетган.

Воқеа жойида шошилинч хизмат бригадалари иш олиб бормоқда, жабрланганлар шифохоналарга етказилганлар. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Top