17:52 / 24.10.2015
4656

Қуйичирчиқлик безорилар 3 йилга қамалиб кетди

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи, безорилик билан кун кечирувчи фуқаролар Намоз Самадов ва Анбай Бегимовлар кўча тажовузи учун қамоққа олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, улар бир куни фуқаро Б. Жонизоқовни тўхтатиб, унга тегажоғлик қилишган. Дастлаб унга “Пиво олиб бер” қабилида зўравонлик қилишган, сўнг пул талаб қилиб, дўппослашган ва оғир жароҳат етказишган.
Бу ишга жазо сифатида Самадов 3 йилга, Бегимов 3.5 йилга қамалди.

Top