Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:03 / 25.10.2015
3670
1 дақиқада ўқилади
Мариуполдаги сайлов муваффақиятсизликка учради
Украинанинг Донецк вилояти, Мариуполдаги сайлов участкаси маҳаллий вақт билан соат 08:00да очилмади. Бу ҳақда "112" телеканали маълум қилган.
"Мариуполда сайловлар бошланмади. Сайловнинг бўлиб ўтмаслиги бўйича янгиликлар тарқалган. Сайловчилар эса сайлов участкаларида кутиб туришибди. Ҳозирда Мариуполдагилар МСКнинг қарорини кутишмоқда", дейилади хабарда.
25 октябрга ўтар кечаси Мариупол ҳудудий сайлов комиссияси МСКга сайловларни 15 ноябрга кўчиришни сўраб, мурожаат қилганди. Бунга сабаб сифатида бюллетенларнинг яроқсизлиги келтирилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш