Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моуриньо «Вест Хэм»га қарши ўйиндан кейин интервью беришдан бош тортди
Англия чемпионати 10-турида "Вест Хэм" ва "Челси" учрашувида "аристократлар" устози Жозе Моуриньо ҳакам томонидан майдондан четлаштирилиб, баҳсни трибунадан кузатишга мажбур бўлди.

Мазкур беллашувда "кўклар" ҳимоячиси Неманья Матич қизил карточка олиб майдонни тарк этган ва меҳмонлар 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мавсумдаги 5-мағлубиятини қабул қилди.
Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Моуриньо журналистлар саволларига жавоб беришдан бош тортган. Бундан ташқари "Челси"нинг бирорта вакили унда иштирок этмаган.
"Челси" ушбу турдан сўнг 11 очко жамғариб, турнир жадвалининг 15-поғонасида бормоқда.