12:14 / 25.10.2015
6495

Украина қишки вақтга ўтди

Украинада қишки вақт бошланди.

"112 Украина" хабарига кўра, Украинада 25 октябрь кунидан ёзги вақт тугаб, соатлар вақти 1 соат ортга сурилди.

Эслатиб ўтамиз, Украинада 2015 йил март ойининг охирги якшанбасида ёзги вақтга ўтилганди.

Украинадаги маҳаллий сайловларни ўтказиш айнан 25 октябрга белгиланганди.

Маълумот учун, Тошкент вақти – Тошкентни ўз ичига олган 5-соат минтақаси вақти. Халқаро келишувга кўра, Ер юзаси шартли равишда 24 соат минтақасига бўлинган (360°:24=15°). Нолинчи минтақа, яъни Гринвич меридианидан шарқда 7°30/ шқ.уз. билан 22°30/ шқ.уз.даги меридианлар ораси 1-минтақа бўлса, 22°30/ ва 37°30/ уз.даги меридианлар ораси 2-минтақа ва ҳ.к. Ҳар бир минтақа вақти қўшни минтақа вақтидан 1 соатга фарқ қилади. Т. 68° ва 69° шқ.уз. оралиғида жойлашганлиги сабабли, 5-соат минтақасига тўғри келса, Москва 3-соат минтақасида жойлашган. Тошкент вақти Москва ёзги вақтга ўтганда 1 соатга, қишки вақтга ўтганда эса 2 соатга фарқ қилади.
Шимолий қутбдан жанубий қутбгача битта меридианда жойлашган нуқталарда, яъни битта меридианннинг ҳамма жойида вақт бир хилдир. Бу вақт маҳаллий вақт деб аталади. Аммо турли географик узунликларда жойлашган географик объектларнинг вақти бир-биридан фарқ қилади.
1930 йил 16 июнда қабул қилинган қарорга кўра декрет вақти жорий этилиб, соат миллари 1 соат олдинга суриб қўйилган эди. Ўша вақтдан бошлаб Ўзбекистонда вақт ўлчови 2 минтақа, яъни Тошкент ва Самарқанд вақти доирасида олиб борилган, 1991 йил апрелдан Ўзбекистон ҳукуматининг махсус қарори асосида декрет вақти бекор қилиниб, бир хил минтақа вақти қабул қилинди, яъни соат миллари 1 соат орқага сурилди.
Тошкент вақти шаҳарнинг маҳаллий вақти ҳам дейилади. Ўзбекистон Республикаси Алоқа тўғрисидаги қонунида «Маълумотларни узатишнинг технологик жараёнларида Ўзбекистон Республикаси майдонида ҳисобга олиш ва ҳисобга оид ягона вақт – маҳаллий вақт белгиланади», дейилган. Ўзбекистон Республикаси вилоятларида вақт Тошкент вақти билан бир хил бўлганлиги хўжалик ишларини юритишда анча қулайлик туғдиради. Тошкентда ҳаво йўллари, темир йўл ва бошқа транспорт турларининг ҳаракат жадвали маҳаллий вақт билан тузилади.

Top