Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги зилзила Новосибирскка ҳам таъсир ўтказди
Россиянинг Новосибирск шаҳри аҳолиси бугун кучсиз ер силкинишларини ҳис қилишди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, бу Афғонистонда содир бўлган кучли зилзиланинг акс-садосидир.
“Дарҳақиқат, бизда ер силкиниши кузатилди, аммо ҳақиқий зилзила бўлмади. Бу Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги зилзила таъсиридир. Айрим одамлар буни ҳис қилди, лекин қўнғироқлар кўп бўлмади”, - маълум қилди маҳаллий фавқулодда хизматлар вакили.
Илгарироқ хабар қилинганидек, бугун, 26 октябрь куни содир бўлган зилзила эпицентри Афғонистоннинг Ҳиндукуш минтақасида кузатилиб, 7.4 баллни ташкил қилди. У Покистонда, Тожикистонда, шунингдек, Ўзбекистоннинг, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Андижон ва бошқа вилоятларида кузатилди. Ер силкинишлари Қозоғистоннинг Олма-Ота, Тароз, Чимкент, Қирғизистоннинг Ўш шаҳарларида ҳам сезилди.