18:16 / 26.10.2015
2813

Назарбоев Қатар ишбилармонлари билан учрашув ўтказди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қатарга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг ишбилармон давралари вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон телеграф агентлигининг сафарда иштирок этаётган мухбири хабар берди.

“Қатар нафақат ўз минтақасида, балки халқаро майдонда ҳам муҳим ўйинчи ҳисобланади. Унинг обрўйи йилдан йилга ошмоқда”, - деб таъкидлади Назарбоев учрашув чоғида.
Шунингдек, у нефть нархларининг ўзгарувчанлиги туфайли қийин вазиятга тушиб қолганини тан олди. Бу даврда Қатар билан алоқаларни ривожлантириш ҳар икки томон учун самара бериши мумкинлиги таъкидланди.

Top