16:25 / 26.10.2015
2843

Ўзбекистон ТИВда Хитой элчиси билан минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди

2015 йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат чоғида 20-23 октябрь кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо мамлакатлар Миллий координаторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Ўзбекистон делегациясининг ХХР ташқи ишлар вазири ўринбосари Чэн Гопин билан учрашуви нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг жорий масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Top