19:18 / 26.10.2015
3133

Ўзбекистон ва Япония туризм соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишди

26 октябрь куни Тошкентнинг «Grand Mir» меҳмонхонасида B2B кўринишида учрашув бўлиб ўтди. Унда Япония сайёҳлик агентлиги ассоцияси (JATA) раҳбари Хироми Тагава ва Ўзбекистони сайёҳлик компанияси ўртасида музокара ўтказилди.

Ушбу учрашув дастури доирасида сайёҳлик бизнеси вакиллари билан сайёҳлик соҳасидаги энг долзарб масалалар муҳокама этилди. Япония вакилларига Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти қудрати намойиш этилди.

“Ўзбектуризм” миллий компаниясининг маълум қилишича, сайёҳлик соҳасида япон вакиллари Ўзбекистоннинг сайёҳлик борасидаги салоҳияти қизиқтириб қўйган ва ҳар икки томон ушбу соҳа доирасида қатор лойиҳалар, маълумотлар, ҳар икки томон сайёҳлар оқимини кегайтириш ва шу каби масалалар борасида музокара ўтказишган.

Top