16:10 / 26.10.2015
5520

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 14 сўм 30 тийинга қимматлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йилнинг 27 октябридан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 14 сўм 30 тийинга қимматлашиб, қиймати 2677,75 сўмни ташкил қилмоқда. 1 Евро 9 сўм 36 тийинга арзонлашиб 3030 сўм 23 тийинни ташкил қилиб турибди.

Бу ҳафтада Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати кичик миқдорда пасайди. Янги курсга кўра, 1 Россия рубли 17 тийинга арзонлашиб, 43 сўм 24 тийин қийматга эга бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Top