18:11 / 26.10.2015
4996

Тошкентда Испаниянинг виза сервиси маркази очилди

Испаниянинг Москвадаги бош консуллиги VFS Global компанияси билан ҳамкорликда Тошкентда Испаниянинг виза сервиси маркази очишди.

Марказ 16 октябрдан иш бошлади, деб хабар беради компания расмийлари.
Ундан кўзланган мақсад Испанияга чиқиш учун визаларни расмийлаштиришдир. Илгари ўзбекистонликлар бу ишни Москвадаги консуллик орқали амалга оширган бўлса, эндиликда буни VFS Global’нинг марказида бажариши мумкин бўлади.

VFS Global дипломатик миссиялар ва ҳукуматларга аутсорсинг ва технологик хизматлар кўрсатиш бўйича жаҳондаги етакчи компания ҳисобланади. У Тошкентда биринчи марта ўз марказини очиши.

Испаниянинг виза сервиси марказига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилинади:

Испаниянинг виза сервиси маркази (Spain Visa Application Centre)

Манзил: 100084, Тошкент, Амир Темур кўчаси, 95 а, Orient бизнес-маркази, 5-қават, 503-хона.

Телефонлар: (+99871) 234-21-58. Email: info.spuz@vfshelpline.com.

Сайт: www.vfsglobal.com/spain/uzbekistan.

Ҳужжатларни топшириш ва паспортларни олиш вақти: 8:30 дан 15:30 гача (душанбадан жумагача).

Эслатма: VFS Global фақатгина Испаниянинг бош консуллигига аризаларнинг қабул қилинишига жавоб беради. Барча топширилган аризалар баҳоланиб, элчихона томонидан қайта ишланади.  

Top