Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:02 / 26.10.2015
2268
1 дақиқада ўқилади
Туркиядаги ЙТҲда 5 нафар қирғизистонлик жабр кўрди
Туркиянинг Кемер шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Қирғизистоннинг 5 нафар фуқароси жароҳат олди. Бу ҳақда Haberler сайти хабар бермоқда.
Айтилишича, 24 октябрь куни Антальянинг Кемер шаҳрида микроавтобус ағдарилган. Унинг ичида бўлиб, жароҳат олган 12 кишидан 5 нафари қирғизистонликлар эди. Уларнинг бари маҳаллий меҳмонхоналардан бирида ишлар эди.
Жароҳат олганларнинг 2 нафари оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш