22:40 / 27.10.2015
2435

Абэ: Япония Қозоғистонга атом энергетикаси мутахассислари тайёрлашда ёрдам беради

Япония бош вазири Шиндзо Абэ Япония Қозоғистонга расмий ташрифи чоғида мамлакатга атом энергетикаси соҳасида зарур мутахассислар етиштириб беришда ёрдам беришини айтиб ўтди. Бу ҳақда ИА Новости-Казахстан хабар бермоқда.

"Афсуски 2011 йилда Японияда АЭС аварияга учради. Мана шу аччиқ тажрибадан сўнг, бугунги кунда Японияда хавфсиз ва мустаҳкам АЭСлар бунёд этилмоқда”, — деди Абэ Остона университетларидан биридаги чиқиши чоғида.

"Қозоғистонда АЭС қуриш режалаштирилган. Япония мавжуд технологиядан фойдаланишни хоҳлайди. Биз жаноб Назарбоев билан Қозоғистонда Японияники сингари мустаҳкам АЭС қуриш учун зарур мутахассисларни етказиб бериш масаласини муҳокама қилдик", — деб қўшимча қилди у.

Top