Иқтисодиёт | 08:21 / 27.10.2015
5924
1 дақиқада ўқилади

Alibaba асосчиси энг бой одам мақомидан маҳрум бўлди

Alibaba Group онлайн компанияси асосчиси миллиардер Жек Ма Forbes журнали талқини бўйича Хитойнинг энг бой одами мавқейидан маҳрум бўлди. Унинг ўрнига кучмас мулк инвестицияси билан шуғулланувчи Ван Цзянлинь кўтарилиб олди.

Жек Манинг 2015 йилги молиявий ҳолати 21,8 млрд долларни ташкил этди. Бу 2014 йилги кўрсаткичга қараганда 2,3 млрд га кўп. Цзянлинь эса ўтган йили 13,2 млрд доллар маблағга эга эди, унинг бу йилги кўрсаткичи 30 млрд долларни ташкил этмоқда.
Учликни эса Tencent асосичиси Ма Хуатенг якунлаб беради: унинг молиявий ҳолати 17,6 млрд долларни ташкил этади.