20:54 / 27.10.2015
5990

KUN.UZ дайжести: 27 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 27 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Нью-Жерсидаги хиёбонга келган айиқ 1 кунни дарахт шохларида ўтказди>>

Нью-Жерси штатининг Морристаун шаҳридаги хиёбонга келиб қолган айиқ, дарахтга чиқиб олиб, жамоатчиликнинг эътиборини ўзига қаратди.

iPhone смартфонининг барча авлоди сувга чидамлилик борасида синовдан ўтказилди>>

Видеоблогер Зак Стрели iPhone смартфонининг барча авлодини бирма-бир сувда чидамлилик борасида синовдан ўтказди. У ишини iPhone 2G смартфонидан бошлаб iPhone 6S смартфони билан якунлади. Тадқиқотчининг натижалари ҳақда SlashGear маълум қилди.

“Яндекс” журналистларни роботларга алмаштиради>>

Яндекс интернет-портали ўз ахборот агентлигини ишга туширмоқчи, унда янгиликларни мухбир ва журналистлар эмас, автоматик алгоритмлар тайёрлайди.

LG Display энг йирик ТВ-экран сотувчисига айланди>>

LG Display жаҳон бозорида ўз маҳсулотлари билан етакчиликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.

Toyota Токио автосалонида хавфсизлик ёстиқчасидан ясалган машиналарни намойиш этади>>

Toyota концернининг бўлими ҳисобланмиш автомобиль қисмлари ишлаб чиқарувчи Toyoda Gosei компанияси Токиода бўлиб ўтадиган автосалонда ўзининг Flesby концепт-кари билан иштирок этади. Прототипнинг энг асосий хусусияти унинг бутун бир кузови, пиёдаларга хавф солмаслик мақсадида хавфсизлик ёстиқчаларидан ясалган.

Исроиллик учувчилар “ақлли” шлемлар билан таъминланади>>

F-16I қирувчи самолётида парвоз қилувчи исроиллик учувчилар самолётнинг ҳолати ҳақида маълумот берувчи “ақлли” шлемлар билан таъминланади. Бу ҳақда Defense Aerospace нашри маълум қилди.

Жаҳонда гени ўзгартирилган организм маҳсулоти истеъмоли туфайли биринчи қурбон берилди>>

Жаҳонда гени ўзгартирилган организм маҳсулоти истеъмол қилиш оқибатида биринчи қурбон қайд этилди. Испаниялик Хуан Педро Карлос помидор еди ва унда бирдан аллергия реакцияси бошланди.

Хитой навбатдаги беш йиллик режа ҳақида мароқли видеолавҳа орқали ҳикоя қилиб берди>>

Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги махсус анимацион ролик яратиб, у орқали иқтисодий ривожланиш беш йилликларининг 13-босқичи қанчалик зарур эканлигини асослаб беришга интилди. Видеолавҳа YouTube сервисида жойлаштирилди.

Петербург суди “ВКонтакте” тармоғидаги MDK гуруҳини ман қилди>>

Петербургнинг Смольнинск туман суди “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги MDK гуруҳидаги ахборотга чиқишни чеклаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Австралия полициясига улоқча ишга олинди>>

Етим қолган Боксчи лақабли улоқча Австралия полициясига ишга олинди, деб хабар беради Mashable портали. У Янги Жанубий Уэльс полициясининг қутқарув операциялари ва бомбаларни зарарсизлантириш бўлинмаси ходими сифатида “фаолият” юритмоқда.

Тожикистонда улкан қовун шакли кўринишидаги чойхона қурилди>>

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридан 20 км масофадаги Ҳисор шаҳрида кўриниши улкан қовунни эслатадиган чойхона очилди.

Honda 2020 йилдан ҳайдовчисиз машиналар чиқаришни бошлайди>>

Япониянинг Honda Motor Co компанияси 2020 йилдан бошлаб автоматик бошқарувдаги автомобилларни бозорга чиқаришини маълум қилди. Бу ҳақда Kyodo News агентлиги хабар бермоқда.

Видео: Журналист янгиликлар ўқиш пайтида зилзила туфайли эфирни тарк этишга мажбур бўлди>>

Афғонистоннинг Кобул шаҳрида фаолият кўрсатадиган Ariana Television Network (ATN) телеканали ходими янгиликлар ўқишни бошлаган вақтда зилзила туфайли ишини ташлаб, экрандан йўқолди.

Покистонда бомбабардош қамоқхона қурилди>>

Покистоннинг Ҳайбар-Паҳтунҳва вилоятида бомба зарбаларига дош берувчи оғир тартибдаги колония қурилди. 14 октябрь куни Мардон шаҳрида очилган қамоқхонада ўта хавфли жиноятчилар сақланади.

“Кассини” зонди Энцелад шлейфидан рекорд даражадаги пастликда ўтади>>

28 октябрь куни “Кассини” космик зонди Сатурннинг Энцелад табиий йўлдошининг сув шлейфидан рекорд даражадаги пастликда ўтади. Бу ҳақда NASA агентлигининг сайти орқали хабар берилди.

Камчаткадаги вулқон отилиши оқибатида ҳавога 7,5 км лик кул устуни кўтарилди>>

Россиянинг Камчатка ўлкасида Шивелуч вулқони отилиши оқибатида ҳавога денгиз сатҳидан 7,5 км баландликка етадиган кул устуни кўтарилди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

АҚШда "Тепки" лақабли кучук ўз хўжайинини отиб қўйди>>

Ўтган ҳафтада Индиана штати шимолида ўрдак овлаб юрган 25 ёшли Элис Картер нохуш воқеага йўлиқди.

Дубай полицияси шаҳар аҳолисининг бахтлилик даражасини ўрганади>>

Дубай шаҳри полицияси ҳудудда яшовчи ўзини бахтсиз деб ҳисоблайдиган аҳолига телефон қилиб бунинг сабаблари билан қизиқиб кўриши мумкин. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатди.

Top