Жаҳон | 16:58 / 27.10.2015
18179
3 дақиқада ўқилади

Осиё жанубидаги зилзила: Талофатлар фотосуратларда

Афғонистонда 26 октябр куни 7,5 балли ер қимирлаши содир бўлди. Унинг таъсири Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларида ҳам сезилди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқларда аҳолининг уйлари, мактаблар ва бошқа бинолар шикастланди.

Зилзила маркази Афғонистон пойтахтидан шимоли-шарқий томонга 259 км узоқликда Ҳиндукуш тоғларида, ўчоғи 190 км чуқурликда бўлди.
Охирги маълумотларга кўра, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонда жами 350 киши ҳалок бўлган.

1. Покистоннинг Сват водийси. Мингор бу водийдаги аҳоли энг зич яшовчи ҳудудлардан бири. Деворлар қимирлашни бошлаганда ташқарига чиқишга улгурмаганлар қулаган деворлар остида қолишди.

2. Покистоннинг Пешавор шаҳри. Зилзила тугагач, унинг оқибатларини бартараф этиш учун махсус хизматлар келишини кутиб ўтиришмади. Кишилар жароҳатларни қўлларида кўтарган ҳолда шифохоналарга элтишни бошлашди.

3. Покистон, Пешавор. Зилзила туфайли машиналар ҳам яроқсиз ҳолатга келди.

4. Покистон, Пешавор. Ота ўзининг жароҳатланган ўғлини елкасида кўтариб, шифохонага олиб кетмоқда.

5. Пешавордаги уйларнинг аксар қисми ер билан битта бўлди.

6. Мингордаги шифохонада қонга беланган кишининг жароҳатларини боғлашмоқда.

7. Зилзила туфайли Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги Сринагар шаҳрида йўллар бузилиб, ҳаракат тўхтаб қолди ва тирбандлик юзага келди.

8. Ҳиндистон, Сринагар. Ҳиндистонлик ҳайдовчи хавфли ҳудудни тарк этмоқчи, лекин унинг машинаси юрмаяпти.

9. Афғонистон, Жалолобод. Жароҳатланган қизчани шифохонага олиб кетишмоқда.

10. Қурбонлар орасида Афғонистоннинг Таҳор вилояти мактаблардан бирида, эвакуация вақтида юз берган тиқилинч туфайли қурбон бўлган 12 нафар ўқувчи қиз ҳам бор. Яна 30 қиз шифохонага ётқизилган. Ер силкиниши бошланганидан кейин, мактаб биносидан қочиб чиқмоқчи бўлганлар сони кўп бўлган ва кучли тиқилинч юз берган.

11. Таҳордаги мактабдаги эвакуациядан кейин мактаб ҳудудидан оёқ кийимлари йиғиштириб олинди.

13. Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги Базарак шаҳрида яшовчи киши зилзила туфайли вайрон бўлган уйида.

14. Афғонистон, Кобул. Савдогар зилзила туфайли ўзига етган моддий зарарни ҳисоблаб чиқмоқда.