Ўзбекистон | 10:36 / 27.10.2015
3146
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда инфраструктура ривожланишига 54.5 млн доллар ажратилади

Ўзбекистон ҳукумати 19 октябрда қабул қилинган қарорида беш йиллик муддатда миллий инфраструктурани ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Унга кўра, 2020 йилга қадар мамлакатда бу йўналишга 54.5 млн доллар ажратилади.

Дастур ўз ичига модернизация, тажриба ва ўлчов лабораторияларини техник қайта таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнида сифат назорати бўйича умумий қиймати 53.5 млн доллар бўлган 216 лойиҳани олади.

“Ўзстандарт” агентлигининг тажриба ва сертификация бўйича ҳудудий марказларига тегишли 12 тажриба лабораторияларининг халқаро даражада аккредитация қилинишига 1 млн доллар сарфланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш