19:10 / 27.10.2015
2277

«Реал» Кейлор Навас билан шартномани узайтирмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби дарвозабон Кейлор Наваснинг ўйинидан тўла қониқиш ҳосил қилмоқда. Шу туфайли унга янги шартнома таклиф қилинади, дея хабар тарқатган Marca нашри.

«Реал» Навасга йилига 2,5 миллион евро маоши бор шартнома таклиф этмоқда. Навас худди шунча маошни «Манчестер Юнайтед»га ўтган тақдирда олиши мумкин эди.

Маълумотларга кўра, «Реал» Навас билан яқин икки ой ичида келишувга эришади.

Эслатиб ўтамиз, Навас 12 ўйиннинг 9тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Top