Жамият | 19:24 / 27.10.2015
4577
1 дақиқада ўқилади

Ставрополь ўлкасида 2 ёшли бола питбуль тишларидан ҳалок бўлди

Россиянинг Ставрополь ўлкасида 2 ёшли бола питбультерьер зотига мансуб итларнинг тишларидан ўлим топгани бўйича текширув олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳудуддаги хусусий уйлардан бири ҳовлисидан баданида ит тишларидан қолган излар бор 2 ёшли боланинг жасади аниқланган.

Тергов маълумотларига кўра, 23 октябрь куни Петровск туманидаги Ореховка қишлоғидаги уйда яшовчи аёл ўзининг 2 ёшли ўғлини ухлатиб, катта фарзандини мактабдан олиб қайтиш учун йўл олган. Бола эса уйғониб, кўчага чиққани ва унга кучуклар ҳужум қилиб, ўлдиришгани тахмин қилинмоқда.

Уйга қайтган она ўғлининг жасадига дуч келган.

Айни вақтда ушбу воқеа бўйича текширув олиб борилмоқда ва процессуаль қарор қабул қилиниши кутилмоқда.