Жаҳон | 09:40 / 28.10.2015
3069
1 дақиқада ўқилади

Испания бош вазири Каталониянинг мустақилликка эришиш тўғрисидаги қарорига қарши курашишга чақирди

Испания бош вазири Мариано Рахой мамлакат бирлиги учун курашиш ва Каталония минтақавий парламентининг янги давлат ташкиш этилиши жараёнини бошлаш тўғрисида эълон қилишга имкон берувчи таклифни тўхтатишга чақирди, дея хабар берди Associated Press.

Бу ҳақда у миллий телевидениедаги чиқишида айтиб ўтди.

Рахой мазкур таклифни “конституция ва қонунлар, кўпчилик каталонияликлар туйғулари ва испанларнинг демократик иродасига қарши қаратилган ташвиқот акти” деб атади.

Бундан аввалроқ эса Испания бош вазири Мариано Рахой Каталониянинг янги ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган эди. У ўз сўзида ҳар қандай музокаралар қонун доирасида ўтказилиши лозимлигини айтиб, эшитишга тайёрлигини, бироқ қонунларни буза олмаслигини маълум қилди.

Қайд этилишича, сайловларда Каталония мустақиллиги тарафдорлари ғолиб чиққан. Бу 96 фоиз овозлар ҳисоблаб чиқилганидан сўнг ойдинлашди.