Ўзбекистон | 19:37 / 28.10.2015
6205
5 дақиқада ўқилади

KUN.UZ дайжести: 28 октябрь, Ўзбекистон хабарлари

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 28 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Жон Керри илк бор Ўзбекистонга ташриф буюради>>

АҚШ Давлат котиби Жон Керри октябрь ойининг охири, ноябрь ойининг бошларида Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонга сафар қилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирби маълум қилди.

Ўзбекистонда «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси ташкил этилади>>

Ўзбекистонда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланадиган “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ташкил этилади. Бу ҳақда 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди.

Ўзбекистон Doing Business рейтингида 16 поғонага кўтарилди>>

Ўзбекистон Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг янги “Бизнес юритиш 2016” (Doing Business) рейтингида 2014 йилдаги 103-ўриндан 2015 йилда 87-ўринга, яъни 16 поғонага кўтарилди.

2015 йилнинг 9 ойида Наманган вилоятида ЯҲМ ўсиши 9,2 фоизни ташкил этди>>

Наманганда 2015 йилнинг тўққиз ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари ижросини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. 

2015 йилнинг 9 ойида Самарқандда ЯҲМ ҳажми 9,2 трлн сўмни ташкил қилди>>

Самарқандда 2015 йилнинг тўққиз ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва энг муҳим устувор вазифалар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистонда 2015 йилда 159 км ичимлик суви тармоқлари фойдаланишга топширилди>>

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2015 йилнинг ўтган 9 ойида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари ва галдаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Душанбедаги МДҲ давлатлари бош вазирлари кенгашига юбориладиган делегация таркиби борасида ҳали бир тўхтамга келмадилар>>

Тожикистон президенти 30 октябрда МДҲ давлатлари ҳукуматлар раҳбарлари кенгаши иштирокчиларини қабул қилади ва улар олдида нутқ сўзлайди, деб хабар берди Тожикистон ҳукуматидаги манба.

Халқ банкининг «Омад кулганда» лотереяси натижалари маълум қилинди>>

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг «Омад кулганда» тиражли, пул–буюм ютуқли лотереясининг ютуқлар тиражи 2015 йил 24-25 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ банки Ахборот маркази Kun.uz сайтига хабар қилди.

Ўзбекистонда аксилтеррорчилик спектали намойиш этилди>>

Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд давлат драма ва мусиқа театри ижодий жамоаси “Разолат қурбонлари” номли навбатдан ташқари спектаклни мухлисларга тақдим этди.

Қорақалпоғистонда цемент заводи қурилиши ишлари якунланди>>

Қорақалпоғистонда 19 млн доллар эвазига (17 миллиарда сўм) навбатдаги йирик лойиҳа амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” Қашқадарё вилоятидаги газ конини модернизация қилиш бўйича лойиҳани якунлади>>

“Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси Қашқадарё вилоятидаги “Қўлтоқ” газ конини модерницазиялаш бўйича лойиҳани ўз якунига етказди. Бу ҳақда 27 октябрда чоп этилган Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги материалларида маълум қилинди.

Оксана Чусовитина еттинчи марта Олимпиада ўйинларида иштирок этмоқчи>>

Спорт гимнастикаси бўйича икки карра жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Оксана Чусовитина Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган ЖЧ-2015даги ўзининг иштирокидан қониқиш ҳосил қилди. Мазкур мусобақа унга Рио-2016 олимпиадасида иштирок этиш учун муҳим қадам вазифасини ўтаб берди, деб ёзади ТАСС.

Тоҳир Маликнинг "Ажаб дунё" номли янги китоби нашрдан чиқди>>

“Янги китоб” нашриёти Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг “Ажаб дунё” китобини нашр қилди. Мазкур тўпламдан адибнинг янги қиссалари ва ҳикоялари ўрин олган. 
Шунингдек, китобда араб адиби Маҳмуд Абдулмалик Ийднинг Тоҳир Малик ижодига бағишлаб ёзган мақоласи ўрин олган.