21:02 / 28.10.2015
6553

KUN.UZ дайжести: 28 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 28 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

АҚШ полицияси нунчаклар билан қуроллантирилиши мумкин>>

Калифорния штатида полициячилар нунчаклар билан қуроллантирилиши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post нашри ёзмоқда.

Олма-Ота трамвайлари бир неча йил олдин Германияда истеъмолдан чиқарилгани аниқланди>>

Олма-Ота трамвайлари бир неча йил олдин Германияда истеъмолдан чиқарилган эди. Бу ҳақда КТК телеканали хабар бермоқда.

Нью-Йоркдаги ресторанларга кучукларни олиб кириш учун расман рухсат берилади>>

Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо шаҳар ҳудудидаги ресторанларга веранда ёки терраса (ит зотлари) билан келиб овқатланиш ҳуқуқини тақдим қилувчи қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда The Huffington Post хабар берган.

Австралияда иссиқдан лоҳас бўлган кенгуру вилла ичига кириб, ҳовузда 45 дақиқа чўмилди>>

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида яшовчи кишилар ўз ҳовлиларидаги ҳовузги тушиб олган ёввойи кенгури ҳақида маълумот беришди.

2100 йилга келиб айрим давлатларда одамлар иссиқдан кўчага чиқа олмай қолади>>

Иқлимшуносларнинг таъкидлашича, 2100 йилга келиб айрим давлатларда одамлар иссиқдан кўчага чиқа олмай қолади. Nature Climate Change журналида нашр қилинган мақолада таъкидланишича, ҳаво 77 даражада исиб кетиши мумкин.

Жаҳон етакчилари думли сочга эга бўлганида...>>

Охирги йилларда хипстерлар орасида турли кокилли турмакларда юриши чинакам мода тусига кирмоқда. DesignCrowd ижодий жамоаси жаҳоннинг етакчи сиёсатчилари бундай турмакларда қандай кўринишини тасаввур қилиб кўрдилар. Уларнинг меҳнати натижаларини қуйида кўришингиз мумкин.

Руҳий муаммолари бор ҳайдовчи Бельгия бош вазирининг кортежидаги машиналарга келиб урилди>>

Бельгия бош вазири Шарль Мишель кетаётган кортеж устига қасддан бостириб борган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда La Derniere heure газетаси маълум қилган.

Остонада 80дан ортиқ иссиқ бекатлар ташкил қилинади>>

Қозоғистон пойтахтида 80дан ортиқ иссиқ бекатлар пайдо бўлади. Бу ҳақда “Астана LRT” МЧБ транспорт директори Рустам Халилев баёнот берди.

Икки мусулмон-ҳайдовчи алкоголни етказиб беришни истамагани учун $ 240 000 олди>>

АҚШнинг Иллилнойс штатидаги транспорт компаниясида хизмат қилувчи икки нафар мусулмон-ҳайдовчига буюртмачи томонидан алкололь маҳсулотини етказиб бериш иши топширилади, бироқ ҳайдовчилар эътиқодига зид бу иш билан шуғулланмасликларини маълум қилиб, бунга рози бўлишмайди.

Die Zeit: Ангела Меркель чек дафтарчасисиз ҳеч ким эмас>>

Европадаги миграцион инқироз Германия канцлери Ангела Меркелнинг “дунёдаги энг қудратли аёл” ва “Европанинг энг қудратли сиёсатчиси” қабилидаги имижини йўққа чиқарди, деб ҳисоблайди Die Zeit нашри.

Боливия ҳукумати фуқароларни лама гўштини истеъмол қилишга чақирди>>

Боливия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг айрим гўшт маҳсулотларининг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақидаги хулосасини қўллаб-қувватлади. 

Астмага қарши дорилар кекса кишиларнинг миясини фаол ишлашига сабаб бўлади>>

Олимларнинг аниқлашича, бронхиаль астмага қарши ишлаб чиқарилган препаратлар мия фаолиятини яхшиловчи янги тўқималарнинг вужудга келишига сабабчи бўлар экан. 

Меркелни Гитлер билан тенглаштирган евродепутат жаримага тортилди>>

Европарламент депутати, италиялик Жанлуки Буонанно 3 минг евро жарима тўлайди ва 10 кунга ишдан четлаштирилади. Бунга унинг йиғилишга Германия канцлери Ангела Меркелни ҳақоратловчи футболка кийиб келгани сабаб бўлди.

Токио мотошоусида Mazda янги автомобилини намойиш этди>>

Токиода ўтказилаётган навбатдаги моторшоуда бир қанча ҳайротомуз дастурлар намойиш этилмоқда. Ушбу шоуда япон автомобилсозлари ҳам ўзларининг такрорланмас автомобиллари билан иштирок этишмоқда.

Twitter янги фойдаланувчиларни қийинчилик билан жалб қилмоқда>>

Wall Street Journal нашри Twitter ижтимоий тармоғининг даромадлари ва фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди ва ижтимоий тармоқнинг бу кўрсаткичлари ўсиши секинлашганини қайд қилди.

Nissan рули йиғиштириладиган электрокар яратди>>

Nissan компанияси Токио автосалонида IDS концептуал электрон хеэтчбекни тақдим этди. Айтилишича, прототип кейинги авлод Leaf моделига асос бўлиши мумкин. Машина йиғиштириладиган руль ва автоном бошқарув тизимига эга бўлди. Шунингдек, танланган ҳаракат ритмига мувофиқ ўриндиқлар ҳам айланади.

Mercedes Z авлоди учун минивен ўйлаб топди>>

Mercedes-Benz компанияси Vision Tokyo номли концептуал минивенни тақдим этди. Айтилишича, у Z авлоди учун, яъни 1990 йиллар ўрталарида туғилган одамларга мўлжалланган.

Motorola компанияси экрани синмайдиган смартфонини намойиш қилди>>

Motorola компанияси экрани синмайдиган Droid Turbo 2 смартфонини оммага тақдим қилди. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, мазкур қурилма синмайдиган мониторли дунёдаги илк смартфон саналади, деб ёзмоқда компания расмий сайти.

Yamaha юқори енгилликдаги спорткар яратди>>

Yamaha компанияси Sports Ride Concept юқори енгилликдаги спорткар прототипини яратди. Концепт-кар Токио автосалонида намойиш қилинди.

MasterCard гаджетларни планшет карталарига айлантиради>>

MasterCard ишга туширган янги дастурдан кўзланган мақсад мобиль ускунани тўловларни амалга ошириш воситасига айлантиришдир, деб таъкидлайди The Verge.

Toyota Токио автосалонида водородли автомобилни тақдим этди>>

Бугун, 20 октябрь куни Япония пойтахтида бошланган Tokyo Motor Show 2015 автосалонида экология ва энергиянинг янги турлари асосий трендга айланди.

Бонд ҳақидаги янги фильмда иштирок этган Aston Martin DB10 сотувга қўйилди>>

Жеймс Бонд ҳақидаги янги кинолойиҳада иштирок этиш учун ишлаб чиқилган Aston Martin DB10 суперкари ким ошди савдосида сотилади, деб хабар беради Британиянинг Mirror нашри. Унинг нархи 1 млн фунт стерлинг ёки 1.5 млн долларни ташкил қилиши айтилмоқда.

Сирғали автомобиль бозорида MALIBU III нархи 92,4 млн сўм бўлиб турибди (2015 йил, 25 октябрь)>>

«Carzone.Uz» сайти мухбири 25 октябрь куни Тошкентдаги Сирғали машина бозорига саёҳат қилиб, хорижий ва миллий маркадаги автомобилларнинг нархлари билан ўрганиб чиқди.

Top