14:18 / 28.10.2015
3862

Meizu Pro 5 куз мавсумининг энг самарали смартфони деб топилди

Смартфон ва гаджетлар самарадорлигига баҳо бериш борасида дунёдаги энг оммабоп лойиҳалардан бири – AnTuTu дастурчилари 2015 йилнинг октябрь ойи ҳолатига кўра энг самарали 10та смартфон рўйхатини тузиб чиқди. Рейтингнинг биринчи поғоналаридан Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Exynos 7420 процессори билан таъминланган ускуналар эгаллади. Қолган ўринларни эса Qualcomm компаниясининг Snapdragon 810 процессори ўрнатилган гаджетлар банд қилди.

Эътиборлиси, рейтингни 14 нанометрли технология асосида ишлаб чиқарилган 8 ядроли  Meizu Pro 5 смартфони эгаллади. Биринчи бешталикдан Galaxy Note 5, Galaxy S6 edge+, Galaxy S6 ва Galaxy S6 edge ускуналари жой олди. Соҳага оид ОАВларнинг ёзишича, Meizu етакчиликка 1920×1080 пикселли дисплейи эвазига эришди. Бу пайтда Samsung смартфонларини 2560×1440 пикселли панеллар билан қуроллантириб, самарадорлик рўйхатида бир оз пастлади.

Иккинчи бешталикда эса 8 ядроли Snapdragon 810 процессорлар ўрнатилган смартфонлар ўрин эгаллади. Булар – Le 1 Pro, Le Max, Xperia Z5, Mi Note Pro  ва OnePlus 2.

Top