Жамият | 09:16 / 28.10.2015
4096
1 дақиқада ўқилади

Меркелни Гитлер билан тенглаштирган евродепутат жаримага тортилди

Европарламент депутати, италиялик Жанлуки Буонанно 3 минг евро жарима тўлайди ва 10 кунга ишдан четлаштирилади. Бунга унинг йиғилишга Германия канцлери Ангела Меркелни ҳақоратловчи футболка кийиб келгани сабаб бўлди.

Deutsche Welle нашрида ёзилишича, октябрь ойидаги мажлислардан бирига Буонанно Ангела Меркелга Гитлернинг "қўнғиз мўйлови" ўрнатилган сурат ифодаланган футболка кийиб келган.

У мажлис вақтида Европарламент раҳбари Жан-Клод Юнкернинг чиқишини бўлиб қўйиб, устидаги костюмини ечган ва шу Меркель хонимни ҳақоратловчи футболкада пайдо бўлган ҳамда Германиянинг қочқинлар масаласидаги сиёсатига норозиликларини баён этган.

Қайд этилишича, Буонанно Италиядаги ўнгчилар партияси бўлмиш "Шимол лигаси" аъзоси ҳисобланади.