10:05 / 28.10.2015
2999

Правдинскда ўлим билан якунланган ЙТҲ қайд этган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Правдинск туманида олиб борилган тергов натижаларига кўра, 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси юк автомобили бошқаришда йўл қоидасини бузиб, автобус билан тўқнашиб кетади ва жиддий йўл транспорти ҳодисасини келтириб чиқаргани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Нового Калининграда.Ru” мухбирига туман тергов қўмитасининг катта ёрдамчиси Марианна Андрюшина маълум қилди.

Тергов қўмитасининг маълум қилишича, ҳайдовчи тиббий кўрикдан ўтказилган. Шифокорлар сўроққа рухсат беришгач, ЙТҲ юзасидан сўроқ бошланган. Матбуот хизматининг тасдиқлашича, маҳбус сақланаётган изоляторда маҳбус ўзини ёмон ҳис қилмаслиги учун етарли шароитлар ташкиллаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, маҳаллий ички ишлар вазирлиги бошқармаси маълумотларига кўра, юк автомобили бошқариб кетаётган 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган. Бурилишда у автомобилни бошқара олмаган ва қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган. Натижада қаршисидан келаётган автобус билан билан юзма-юз бориб урилган. Йигитнинг устидан жиноий иш қўзғатилган.

Top