12:05 / 28.10.2015
3546

Россия ЕИИга тамаки ва алкоголь акцизларини рублга боғлашни таклиф қилмоқда

ЕИИ давлатлари – Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон тамаки ва алкоголь маҳсулотлари учун акцизлар ставкалари коридори бўйича келишувга эришди. ТАСС агентлигининг Россия молия вазирининг ўринбосари Сергей Шаталовга таяниб хабар беришича, Россия қолган давлатларга бу акцизларга рублга боғлаб қўйишни таклиф қилади.

“Ҳозирча фақат евро масаласи қолди, ставкалар унга боғланган. Бизнинг фикримизча, уларни рублга боғлаш ақлдан бўлар эди, негаки бошқа валюталар рублдаги ўзгаришларни жуда тез аниқлаб, мослашиб боришади. Биз коридорлар борасида келишувга эришдик. Аммо коридорнинг маркази, яъни у қайси валютага боғланиши борасида ҳозирча келишувга эриша олмадик”, - деди у.

Top