22:13 / 28.10.2015
3015

Швейцария прокуратураси Россиянинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазирининг ҳисоб рақамлари ҳибсга олинганини тасдиқлади

Швейцария бош прокуратураси Россиянинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Елена Скринникнинг ҳисоб рақамлари пул ювиш иши бўйича ҳибсга олинганини тасдиқлади.

“Швейцария бош прокуратураси идораси 2013 йилда Россиянинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ва пул ювганликдаги гумон қилинган бир неча кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилганини тасдиқлади. Шу сабабли бош прокуратура ҳисоб рақамларни ҳибсга олди”, дейилмоқда Швейцария бош прокуратураси матбуот хизматида.

Хабарда айтилишича, прокуратура Россиядан ушбу иш бўйича ёрдам беришини сўраган, бироқ ҳанузгача бундай ёрдам тақдим қилинмаган.

Швейцария бош прокуратураси Скринникнинг ҳисоб рақамларидаги пуллар қийматини айтмади.

Аввалроқ ОАВларда Скринникнинг 60 млн франклик ҳисоб рақамлари ҳибсга олингани маълум қилинганди, бироқ собиқ вазир бу хабарни инкор этган ва “унда бундай пулларнинг ўзи йўқлигини” айтган.

Top