19:03 / 28.10.2015
2562

Twitter янги фойдаланувчиларни қийинчилик билан жалб қилмоқда

Wall Street Journal нашри Twitter ижтимоий тармоғининг даромадлари ва фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди ва ижтимоий тармоқнинг бу кўрсаткичлари ўсиши секинлашганини қайд қилди.

Twitter’нинг 2015 йил 3-чоракдаги фойдаланувчиларининг бир ойдаги ўртача миқдори 2014 йилнинг 3-чорагига нисбатан бор-йўғи 8 фоизга кўпайган. Компания акциялари бир неча соат ичида 11 фоизга кўпроққа арзонлашиб кетган.

Фойдаланувчилар сони ўсиши Twitter учун ҳал қилувчи жиҳат ҳисобланади, чунки компания даромадлари эълонларнинг кўрилиши ҳисобига ошиб боради. Компаниянинг 2015 йил 3-чорагидаги даромадлари 569 млн долларни, яъни ўтган йилдагига нисбатан 58 фоиз кўпроқни ташкил қилди. Бу рақамлар салмоқли кўриниши мумкин, бироқ ўсиш суръатлари 2014 йилнинг 2-чорагидан бери пасайиб бормоқда.

Twitter’да 4-чоракда 695 млн доллардан 710 млн долларгачани ташкил қилиши кутилаётгани айтилди ва бу прогнозларда берилган 741 млн доллардан анча камроқни ташкил қилмоқда.

Компания фойдаланувчиларни жалб қилишнинг турли усулларидан фойдаланмоқчи. Бундай усуллардан бири янги “Лаҳзалар” (“Моменты”) бўлими бўлади, бу бўлимда жорий янгиликлар ҳақида твитлар бериб борилади.

Top