18:16 / 28.10.2015
4439

Хатирчида ноқонуний ёғ ишлаб чиқарувчи цех фош қилинди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ёғ ишлаб чиқарувчи ноқонуний цех фош қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда. Айтилишича, туманнинг Янгиработ қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро К. Маҳмудов ўз хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланиб, электр таъминоти корхонасига 1 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани маълум бўлди.

Текширув чоғида унинг қўлбола мойжувозда ёғ ишлаб чиқариб келгани маълум бўлди.
Яширин цехдан 35 кг пахта ёғи, 81 кг чигит ва 2.7 млн сўмлик моддий бойликлар топилди.

Top