Жаҳон | 10:06 / 28.10.2015
4869
1 дақиқада ўқилади

Янгийўллик сувчилар пора устида қўлга тушишди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “Ўткир булоқ сувлари” МЧЖ бош ҳисобчиси в.б. Мансур Мамбетов ва корхона бўлим муҳандиси Мадраҳим Равшанов пора устида қўлга олинишди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, улар тумандаги гипсдан ганч ишлаб чиқарувчи “Роҳат” хусусий кичик корхонасига бориб, ичимлик сувидан фойдаланиш ҳолатини текширишган. Сув ҳисобдонининг тамғаси бузилганлигини рўкач қилиб, шу асосда 6.499 млн сўм жарима белгилашган.

Шунда фирма раҳбари сув амалдорларини “келишиш”га чақирган. Бунга жавобан улар директордан 2 млн сўм пора талаб қилишган. Лекин директор вақтида тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. Натижада сувчилар пора олаётган чоғда жиноят устида қўлга олинди.