08:19 / 28.10.2015
2935

Япония Қозоғистондаги АЭС қурилишига қизиқиш билдирмоқда

Япония Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда. Бундай фикрни Япония бош вазири Шиндзо Абэ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан Оқўрдада бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича айтиб ўтди.

Абэнинг айтишича, Назарбоев билан учрашув давомида Қозоғистон билан муносабатларни мустакҳамлаш масаласи бўйича сермазмун фикрлар алмашуви бўлиб ўтди.

“Мен сизни бизнинг учрашувимизнинг учта муҳим натижаси билан таништирмоқчиман. Биринчидан, Япония келгусида ҳам Қозоғистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Хусусан, Қозоғистонда режалаштирилаётган АЭС қурилиши борасида биз унинг амалга оширилиши бўйича ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаймиз. Шунингдек, саноат учун малакали мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ва япон диагностика тизимларини тиббиётга татбиқ қилиш бўйича янги ҳамкорлик бошланади. Биз бу вазифалар бўйича келишиб олдик”, деб айтди Абэ.

“Бизнинг нодир металларни қидириш, атом энергетикаси, банк сектори, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳасидаги ҳамкорлигимиз жуда муҳим деб ҳисоблаймиз”, деб айтди ўз навбатида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Top