12:28 / 29.10.2015
7306

Ички ишлар идоралари кунида 4 кишига полковник унвони берилди

25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир қатор ходимларга полковник унвони берилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ўринбосари – жазони ижро этиш бўлими бошлиғи Батирбай Абдуллаевич Кенжаев, Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи Азиз Юлдашевич Атамурадов, Бухоро вилоят ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Хайрилло Нуриллоевич Зоиров, Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Иброҳим Болтабоевич Қаршибоевлар бундай унвонларга сазовор бўлди.

Хабарномада таъкидланишича, улар “мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишда бошқаларга ибрат бўлган, шунингдек, қонунийлик, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда кўрсатган фидокорона хизматлари” туфайли тақдирланишган.

Top