00:22 / 29.10.2015
3400

МДҲ махсус хизматлари халқаро терроризм бўйича маълумотлар алмашишни фаоллаштиради

МДҲ давлатлари махсус хизмати бошлиқлари халқаро терроризм бўйича маълумот алмашишни фаоллаштиради ва шу масалада интернет мониторинги олиб боришни такомиллаштиради. Бу ҳақда Россия федерал хавфсизлик хизмати маълум қилган.

"Замонавий йўналишларда халқаро террористик ҳаракатлар бўйича маълумотлар алмашишни фаоллаштирилади ҳамда экстремизм пропагандаси ва ғоявий манбаларга қарши интернет мониторинги олиб боришни янада такомиллаштирилади", — дейилади манбада.

Дастур МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари йиғилишидан сўнг қабул қилинган.

Top