Жаҳон | 08:22 / 29.10.2015
5503
1 дақиқада ўқилади

Туркия Курдистон мухторияти тузилишига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошламоқчи

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған курдлар томонидан Сурия шимолида, Туркиянинг жануби-шарқий чегаралари яқинида мухторият тузилишига қарши барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилди.

"Туркия бунга ҳеч қанақасига йўл қўя олмайди. Биз курдлар давлати тузилишига қарши барча ишни қиламиз", дейди президент.

Курдлар Телль-Абъярд шаҳри атрофида янги вилоят тузгани маълум қилинганидан кейин баёнот бериб, бу Туркия учун ташвишли хабар эканини билдирганди ва бунга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланиши ҳақида айтиб ўтганди.