17:20 / 29.10.2015
2710

Хавьер Маскерано суд томонидан солиқларни тўламаганликда айбланди

Испаниянинг «Барселона» футбол клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано суд томонидан солиқларни тўламаганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Fox Sports нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, суд мажлиси Барселона провинциясига қарашли Гава муниципаллигида бўлиб ўтган.

Терговчилар томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Маскерано 2011 йилдан 2012 йилгача бўлган давр мобайнида ҳокимиятдан ўзининг образидан фойдаланиш ҳуқуқини сотишдан тушган даромадини яширган ва тахминан 1,5 млн евро миқдорида солиқларни тўламаган.

Прокуратуранинг тасдиқлашича, сентябрь ойида мазкур маблағ қўшимча жарима сифатида 200 минг евро миқдорида товон пулини ҳам тўлаб берган. Испан матбуотининг ёзишича, бу кейинчалик Маскерано айбдор деб топилган тақдирда унга қўл келиши мумкин бўлади.

Top