16:54 / 29.10.2015
6383

Хитой оилаларига икки фарзанд кўришга ижозат берилди

Хитой Коммунистик партияси мамлакатдаги оилалар икки фарзандни дунёга келтириб, тарбиялашлари мумкинлигини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Мазкур қарор ХХР сиёсатшуносларининг сезиларли даражада либераллашаётганидан далолат беради, дейилади хабарда.

Кейинги 35 йил давомида Хитой оилаларига фақатгина битта болага эга бўлишга ижозат берилар эди ("Бир оила - бир фарзанд" сиёсати). Кўпболалик эса қаттиқ солиқлар билан жазоланарди.

Натижада, Хитойда ҳозирда эркакларнинг аёлларга нисбати 125/100 даражага етиб борган.

Қайд этиш керакки, Пекин аҳолиси икки нафар фарзандли бўлиш ҳуқуқини 2013 йилда қўлга киритган.

Top