Фан-техника | 17:47 / 30.10.2015
3085
1 дақиқада ўқилади
"Ақлли" соатларда Nintendo консоли ўйинларини ишга тушириш имкони яратилди
Hacking Jules дастурчилар гуруҳи Nintendo 64 консоли ўйинларини Android Wear соатларида ишга туширишни таъминловчи эмулятор яратди, деб ёзмоқда Slashgear.
Дастурчиларнинг маълум қилишича, “ақлли” соатларда Mario 64 ва The Legend of Zelda: Ocarina of Time каби ўйинларни ишга тушириш мумкин. Ўйинни ишга тушириш қийинчилик туғдирмаса-да, уни кичкина экранда ўйнаш ҳамда гаджет қувватининг тез тугаши фойдаланувчига ноқулайлик туғдириши мумкин.