06:34 / 30.10.2015
3865

Душанбега МДҲ давлатлари бош вазирлари Кенгаш йиғилишида иштирок этгани келмоқдалар

МДҲ давлатлари делегациялари Тожикистон пойтахти Душанбега МДҲ бош вазирларлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келмоқдалар, йиғилиш бугун, 30 октябрда бўлиб ўтади.     

Хусусан, Душанбега Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия делегациялари мамлакат бош вазирлари бошчилигида ташриф буюришлари кутилмоқда. Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияларига бош вазир ўринбосарлари бошчилик қилади. Йиғилишга шунингдек Украинанинг Тожикистондаги элчиси ҳам таклиф этилган.      

Йиғилиш дастурига кўра, йиғилиш иштирокчиларини 30 октябрда эрталаб Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қабул қилади. Учрашувдан кейин иштирокчилар кун тартибига киритилган масалаларни аввал тор, кейин кенгайтирилган таркибда муҳокама қиладилар. Йиғилиш якунларига кўра матбуот-анжуман бўлиб ўтади.

МДҲ ижроия қўмитаси маълумотларига кўра, Душанбеда 40 та ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда. 

Хусусан, иштирокчилар молиявий, ижтимоий, ҳуқуқ-тартибот ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича фикрлар алмашадилар ҳамда Эркин савдо ҳудуди ҳақидаги келишувнинг бандлари бажарилишини муҳокама қиладилар.

Шунингдек, МДҲнинг 2020 йилгача мўлжалланган Иқтисодий тараққиёт стратегиясининг учинчи босқичи ҳамда Ёшлар ҳамкорлиги стратегияси, МДҲ давлатлари жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш режалари қабул қилинади. 

Шунингдек, 2016 йилда МДҲ ташкил қилинганининг 25 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирлар режасини тасдиқлаш кутилмоқда. 

Top