16:04 / 30.10.2015
4439

Лондон улкан масжид қурилишини қатъий равишда инкор этди

Буюк Британия ҳукумати ўн йилдан бери муҳокама этиб келинаётган Лондон шарқида йирик масжид қуриш билан боғлиқ масалага якуни ясади, масжид қурилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Evening Standard газетаси ёзмоқда.

“Вазирлар 30 октябрь куни Лондон округларидан бири Ньюэмда йирик масжид қурилишига рухсат беришмади”, — деди Британия ҳукумати вакили.
Ибодатхонанинг инкор этилишига сабаб этиб, янги бино туман инфрақурилмаси кўринишига жиддий зарар етказади ҳамда қурилажак янги турар-жой бинолари бунёд этишга ҳалақит қилади, деб кўрсатилинган.

Abbey Mills Mosque масжидини Британия пойтахтининг шарқида жойлашган Ньюэм округида бунёд этиш режалаштирилган эди. ОАВларда уни норасмий равишда “мега-масжид” деб номлашганди. Чунки унда бир вақтнинг ўзида 11 минг нафар диндор ибодат қилиши мумкин эди. Масжид агар қуриладиган бўлса, Европадаги энг катта масжид деб ҳисобланарди. Унинг майдони Ватикандаги Муқаддас Пётр собори майдонидан уч карра каттароқ бўларди.

Top