10:22 / 30.10.2015
3994

Марказий Осиё мутахассислари зилзила таҳдидларини камайтириш масаласини муҳокама қилмоқда

27-28 октябрь кунлари зилзила таҳдидларини камайтириш бўйича Марказий Осиё форуми ўтказилди. Бу ҳақда Жаҳон банки баёнотида айтилди.

Тадбир Жаҳон банки гуруҳи томонидан ташкил қилинди.
Форумда 70дан ортиқ сиёсатчилар, экспертлар ҳамда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон ҳукуматлари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари, университетлар ходимлари, халқаро экспертлар, ОАВ вакиллари тадбирда қатнашдилар.
Тадбирдан кўзланган мақсад минтақада зилзилаларнинг олдини олиш ҳамда фавқулодда вазиятларда самарадор ҳаракат қилиш услубларини ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилиш бўлди.

Top