Қирғизистонда 4 фракция парламентда коалиция яратишга келишиб олишди. Бу ҳақда 24.kg сайти хабар бермоқда.
Айтилишича, альянсга Қирғизистон социал-демократик партияси, “Қирғизистон”, “Онуғуу-Прогресс” ва “Ота Макон” партиялари киради. “Республика – Ота Журт” ва “Бир Бўл” партиялари мухолифатда қолади.
“Барқарорлик, ишонч ҳамда ҚР Жўқорғи Кенгешидаги янги имкониятлар” деб номланган коалиция бўйича расмий келишув ҳужжати 2 ноябрда имзоланади.