09:12 / 30.10.2015
3547

Тошкетда 93 млн сўмлик сигарета контрабандаси тўхтатиб қолинди

Тошкентдаги “Тошкент АЭРО” пункти ходимлари жорий йилнинг 9 ойи мобайнида тамаки маҳсулотлари контрабандасининг 45 фактини қайд қилишган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасининг расмий сайти орқали хабар қилинди.

Таъкидланишича, бу оператив тадбирлар давомида умумий қиймати 93 млн сўмни ташкил қиладиган жами 16 минг қути сигарета ушлаб қолинган.

Тошкент-Истанбул рейсига чиқаётган С. Аҳмедовнинг юклари текширилганида Ўзбекистон акциз маркалари туширилган 500 қути Kent сигареталари топилган. Йўловчи уларни декларацияга киритмагани боис улар мусодара қилинди.

Ш. Ботиров эса Москвага учиб кетишида 400 қути Pall Mall сигареталарини олиб кетмоқчи бўлган. Шаржа-Тошкент рейси бўйича пойтахтга ташриф буюрган А. Саидакбаровнинг юклари ичидан эса умумий қиймати 31 млн сўм бўлган 2 310 қути Parliament сигареталари топилди.

Бу воқеалар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top