Жаҳон | 10:13 / 30.10.2015
11897
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик адмирал АҚШни эҳтимолий уруш ҳақида огоҳлантирди

Хитой Халқ Республикаси Ҳарбий денгиз кучлари адмирали У Шэнли америкалик адмирал Жон Ричардсон билан телеконференция доирасида АҚШнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳаракатлари туфайли икки давлат ўртасида уруш бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Рейтер хабарига кўра, Шэнли АҚШни Жанубий Хитой денгизида "провакацион ва хавфли" ҳаракатлар содир этаётганликда айблаган ва бу охир-оқибат уруш билан якунланиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган.

У америкаликлар қўллаётган тактика воқеалар ривожининг назоратдан чиқиш хавфини ошириши ҳақида гапирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш