16:11 / 31.10.2015
3306

Амнон Коэн: Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари талабларини изчиллик билан амалга оширмоқда

Хорижий мутахассислар томонидан Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарали ва аниқ натижаларга йўнатирилгани айтилмоқда.
Исроил парламенти (Кнессет)нинг собиқ депутати Амнон Коэн “Жаҳон” ахборот агентлиги учун берган интервьюсида мазкур йўналишда Ўзбекистонда эришилган натижаларга ўз баҳосини берди.

“Ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасидаги конвенциялари шартларига изчил амал қилмоқда. Буни экспертлар ҳам, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам тасдиқлашмоқда.

Менинг кузатувларимга кўра, мазкур конвенцияларни амалиётга жорий этиш учун Ўзбекистон ҳукумати 2009 йилда болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича миллий дастурини ишлаб чиқди. Мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ХМТ вакиллари иштирокида миллий мониторинг гуруҳи шакллантирилди. Қайд этиш зарурки, халқаро ташкилот мутахассислари томонидан 2013-2014 йилларда ўтказилган мониторинг натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳисоботда Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилган. Бу республиканинг ХМТ конвенцияларига риоя қилиш тарафдори эканини тасдиқлайди.

Шу билан бирга, мамлакатда Болалар меҳнати масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш сингари механизмлар фаол иш олиб бормоқда. Мазкур тузилмаларнинг асосий вазифаси болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига йўл қўймаслик бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтиришдан иборат”.

Top