Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:03 / 31.10.2015
2348
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Иордания ва Ливанга ҳарбий ёрдамини кучайтиради
АҚШ Ливан, Иордания ва Ироққа ҳарбий ёрдам кўламини кенгайтиради, деб хабар бермоқда Reuters Америка сенати манбасига ассоланиб.
Манбанинг маълум қилишича, АҚШ Иордания ва Ливанни улар ИШИД марраларига авиазарба беришлари учун разведка ёрдами билан қўллаб-қувватлайди.
Ўз навбатида, Ироққа жангарилар томонидан эгалланган Рамади шаҳрини қайтариб олишга кўмаклашади.
Аввалроқ АҚШ Сурияга иттифоқчи сифатида махсус отряд жўнатмоқчилиги маълум қилинган эди. Ушбу бўлимнинг мутахассислари, ўз навбатида, Ироқнинг Эрбиль шаҳрида ҳам ҳаракатланиши назарда тутилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш