18:32 / 31.10.2015
4827

Баҳриддин Зуҳриддинов концертига чипталар тўлиқ сотилди

Хонанда Баҳриддин Зуҳриддиновнинг 1-2 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Жўшқин қалбим садоси” номли илк яккахон концерт дастури учун муомалага чиқарилган чипталар тўлиқ сотилди.
Кўплаб мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан тақдим қилинаётган концерт дастурида Б.Зуҳриддиновнинг рақсбоб, барчани беихтиёр рақсга чорлайдиган қўшиқларидан ташқари, жиддий, тарбиявий аҳамиятга эга тароналар ҳам ўрин олган. Концертда, шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова ва Божалар гуруҳининг солисти Жаҳонгир Позилжонов меҳмон сифатида иштирок этиши хабар қилинди. Бундан ташқари, comedy.uz резидентлари ҳам хизмат кўрсатади. Мазкур концерт дастури шу вақтгача Озодбек Назарбеков билан ҳамкорлик қилиб келган Саъдулла Абдуллаевнинг режиссорлиги остида бўлиб ўтади.
Концерт чипталари 29 октябрда сотиб бўлинди.

Top