Исроил ҳарбийлари Синай яриморолида ҳалокатга учраган Россия самолётини қидириш ишларида иштирок этди, дея хабар бермоқда “Интерфакс”.
“Исроил ҳарбийлари Мисрга йўқолган самолётни ҳаводан қидиришга кўмаклашиб, ўз қўшниларига қўшимча ёрдамларини таклиф этмоқда”, - дея маълум қилди Исроил мудофаа армияси вакили Петр Лернер.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 октябрь куни Миср вақти билан 6:51 да (Тошкент вақти билан 9:51) Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолди. Мазкур самолёт бортида 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.