Жаҳон | 17:39 / 31.10.2015
5678
1 дақиқада ўқилади

Путин 1 ноябрни Россияда мотам куни деб эълон қилди

Президент Владимир Путин Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолёти сабаб 1 ноябрни мамлакатда мотам куни, деб эълон қилди. Мамлакат раҳбари шу мазмундаги қарорга имзо чекди, деб хабар қилмоқда Кремль расмий сайти.

Путин Россиянинг барча ҳудудларида давлат байроғининг тушириб қўйилиши ҳақда кўрсатма берган.
У, шунингдек, маданият муассасалари ва телерадиокомпанияларга 1 ноябрь куни кўнгилочар дастурлар намойиш этилмаслигини тавсия этган. Президент, шу билан бирга, фалокатда ҳалок бўлганларнинг яқинларига тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда зарур ёрдам кўрсатилишига алоҳида аҳамият берилишини айтиб ўтган.

Россия президенти яна бир бор ҳалок бўлганларнинг яинларига ўз ҳамдардлигини билдириб ўтган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш